date
views 2 352

Шавкат Мирзиёев юртдошларимизга миннатдорчилик билдирди

Шавкат Мирзиёев юртдошларимизга миннатдорчилик билдирди
Маълумки, 24 июл куни президент Шавкат Мирзиёев 65 ёшни қарши олди. Минглаб юртдошларимиз ижтимоий тармоқлар орқали Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклаб, эзгу тилакларини йўллашган эди.

Давлатимиз раҳбари қутловлардан беҳад мамнунлигини, табрик йўллаган барча юртдошларимиздан миннатдорлигини билдирди, дея хабар бермоқда президент матбуот котиби.

«Меҳнаткаш ва бағрикенг, кўпмиллатли халқимизга ўзимнинг юксак меҳр ва эҳтиромимни билдиришдан беҳад мамнунман», деган Президент.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев юртдошларимизга миннатдорчилик билдирди