
Фото: Масс-медиани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди
Комил Алламжонов Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Алламжоновнинг ўзи ҳолат юзасидан жамоатчиликка баёнот билан чиқди.
- Жуда масъулиятли вазифага тайинландим. Бугундан бошлаб Масс-медиани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси лавозимидаги фаолиятимни якунлайман.
Ва шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, мен бугундан бошлаб барча бизнес лойиҳаларим, компанияларимни ҳам бошқа эгаларига топшираман. Бугундан бошлаб мен бизнесмен эмасман. Чунки мен манфаатлар тўқнашувига мутлақо қаршиман ва қолганларга ҳам шуни маслаҳат бераман, — дейди Алламжонов.
Унинг айтишича, Масс-медиа фондига тез кунларда янги раис тайинланади.
- Барча блогер ва журналистларни янада фаолликка, ўз устиларида ишлаб, холис ахборот тарқатишда давом этишга чақириб қоламан, — дейди у. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг