12:36 / 27.07.2022
908

Давлат хизматларидан фойдаланиш учун мобил-ID тизими жорий этилади

Давлат хизматларидан фойдаланиш учун мобил-ID тизими жорий этилади
Фото: my.gov.uz
2022 йил 1 августдан давлат хизматларидан фойдаланиш учун шахсни идентификациялаш мавжуд тизим ва воситаларига қўшимча равишда жисмоний шахсни идентификациялашнинг мобил-ID тизими жорий этилади.

“Ҳуқуқий ахборот” каналида ёзилишича, мобил-ID тизими “Электрон ҳукумат” тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш бўйича ягона ахборот тизими таркибий қисми ҳисобланади ва шахсни унинг мобил телефон рақами орқали идентификациялашни назарда тутади.

Шахсни мобил-ID тизими ёрдамида идентификациялаш фуқаро хоҳишига кўра ДХМ ёки нотариал идора томонидан ёхуд ЯИДХП мобил иловаси орқали амалга оширилади.

Мобил-ID тизими ёрдамида идентификациядан ўтиш учун фуқаро томонидан бевосита марказ ёки нотариал идорага мурожаат қилинганда шахсни тасдиқловчи ҳужжат асли тақдим этилади ҳамда марказ ёки нотариал идора ходими томонидан фуқаро юзи рақамли форматда расмга туширилади, электрон шаклда қўл бармоғи изи олинади ва мобил телефон рақами ЯИДХПдаги шахсий кабинетга боғланади.

Мобил-ID тизими ёрдамида идентификациядан ўтиш учун фуқаро томонидан ЯИДХП мобил иловасидан фойдаланилганда масофадан биометрик идентификациялаш (Face-ID) усули ёки ID-картадаги электрон рақамли имзо қўлланилади ҳамда мобил телефон рақами ЯИДХПдаги шахсий кабинетга бепул боғланади.

Бевосита марказлар ёки нотариал идора орқали фуқароларни мобил-ID тизимига идентификация қилиш 2022 йил 31 декабрга қадар тўлов ундирилмасдан, 2023 йил 1 январдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори 2 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилган ҳолда амалга оширилади.

Мобил-ID тизими фойдаланувчилари электрон рақамли имзони қўлламаган ҳолда барча давлат хизматларидан (бундан молиявий хизматлар мустасно) фойдаланиши мумкин.

Фуқаронинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юбориладиган барча хабарномалар унинг хоҳишига кўра ва белгиланган тўловлар асосида мобил-ID тизими орқали идентификацияланган мобил телефон рақамига SMS-хабар шаклида юборилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат хизматларидан фойдаланиш учун мобил-ID тизими жорий этилади