14:29 / 27.07.2022
1 000

Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият

Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият
Қибрай тумани адлия бўлими томонидан 2022 йил 1-ярим йиллиги давомида фуқаролар ва тадбиркорлик субйектлари манфаатини кўзлаб киритилган таъсир чоралари натижасида судларга 90 дан зиёд даъво аризалари киритилган. Судларга киритилган даъво аризаларининг 98 фоизи қаноатлантирилган. Адлия бўлимлари томонидан ҳал этилган масалалар қаторига асосан меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши, пенсияга оид муаммолар, соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонун нормаларига амал қилиниши, ер-мулк соҳасидаги муаммолар ва тадбиркорлик субйектлари фаолиятига тўсқинлик бўлаётган турли ҳолатлар ташкил қилади.

Қибрай туман адлия бўлимида ҳам жисмоний ва юридик шахсларни ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича бир ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 22 апрел куни фермер хўжалиги раҳбари A.Б. туман адлия бўлимига Қибрай тумани хокимлиги томонининг компенсатция пули тўланмаётганлигидан норози бўлиб мурожат қилди. Ушбу фермер хўжалиги раҳбари A.Б.нинг аризаси ўрганиб чиқилиб, Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига “етказилган зарарни компенсация тариқаси ундириш” тўғрисида даъво аризаси киритилди. Чирчиқ туманлараро иқтисодий судида ушбу даъво иши қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилиб даъво қаноатлантирилди. Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 29 апрелдаги ҳал қилув қарорига асосан Қибрай тумани хокимлиги томонидан 4.320.236,6 минг сўмлик пул маблағлари тўлаб берилди.

Зеро, Адлия бўлимларини ташкил этишдан асосий мақсад ҳам ҳуқуқни қўллаш амалиётини тизимли таҳлил қилиш ва унинг изчиллиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таъсирчан чораларни ишлаб чиқиш, ҳуқуқий нормаларнинг ўзбошимчалик билан ва нотўғри талқин қилинишига йўл қўймаслик юзасидан жойларда давлат органлари ва бошқа ташкилотларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари уларнинг ҳақиқий эҳтиёжлари билан боғлиқ ҳолда таъминланишига эришишдан иборат эди. Бу эса ҳамюртларимизнинг вилоятлар марказига юзлаб чақирим йўл босиб ўтирмай, уларнинг ҳуқуқий муаммоларини ортиқча оворагарчиликсиз ҳал этишга имкон берди.

Адлия бўлимларининг ташкил қилинганлиги фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш йўлида катта қадам бўлди деб айта оламиз. Адлия бўлимлари томонидан янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмунини кенг халқ оммасига тушунтириш бўйича кўплаб тадбирлар амалга оширилаётганлиги юқоридаги сўзларимизнинг далили ҳисобланади. Бундан ташқари, туман адлия бўлимлари томонидан туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилаётганлиги кўплаб қонун бузилишларининг олдини олмоқда.

Шунингдек, ўтган давр мобайнида фуқароларнинг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни таҳлил қилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича қонунчиликка берилган таклифлар кўплаб бюракратик тўсиқларни олдини олганлигни кўришимиз мумкин.

Бундан ташқари адлия бўлимлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида ҳам кўплаб тарғиботлар ва бошқа амалий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, адлия бўлимлари бутун фаолияти давомида аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари тиклаш бўйича кўплаб ишларни амалга оширди.

Қибрай тумани адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси
Абдусатторов Жахонгир Жалолович

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият