Тошкент, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида чет эл валютасини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Таъкидланишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Чирчиқ шаҳри бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда шаҳар деҳқон бозори атрофида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган Х.М. 3500 долларни 38,8 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан жами 8735 доллар ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Жарқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбирда валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган Д.Х. жами 3000 долларни 33,4 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департамент ҳамда ДХХнинг Тойлоқ тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган Д.М. жами 3000 долларни 33 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи