
2022 йилнинг 29 июль – 7 август кунлари Тошкентда Food Fest-2022 гастрономик фестивали бўлиб ўтади.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, фестивал кунлари доирасида қатор йўллар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади.
Хусусан:
- Истиқлол кўчаси — Буюк Турон кўчасидан Hyatt Regency меҳмонхонасигача бўлган қисмида;
- Зарафшон кўчаси — Истиқлол кўчасидан ва Мустақиллик шоҳкўчасигача бўлган қисмида;
- Ж.Неру кўчаси — Мустақиллик шоҳкўчасидан Зарафшон кўчасигача бўлган қисмида.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни сўраган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар