Фото: Тошкент молия институти
Ўзбекистонда ижро интизоми бўйича электрон тизим жорий этилган. Тизимни бошқарувчи Адлия вазирлигининг маълум қилишича, 2022 йилнинг 6 ойи давомида республика бўйича 12 нафар давлат хизматчиси қонунлар ва президент ҳужжатлари талабларини бажармагани учун интизомий жазога тортилган, улардан 5 нафари лавозимидан олинган.
Бугунги кунда барча давлат органлари ва ташкилотларида президент ҳужжатлари ижросини назорат қилиш, назорат картотекаларини юритиш ва ҳисоботларни шакллантириш Ijro.gov.uz тизимида амалга оширилмоқда.
Адлия вазирлиги Президент ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Нўъмон Муҳаммадиевнинг айтишича, 2022 йилнинг биринчи ярмида 313 та ҳужжат (шундан 36 таси қонун, 46 таси фармон, 172 таси қарор, 9 таси фармойиш ва 50 таси баён)даги 16 599 та топшириқ Ijro.gov.uz тизимида рўйхатга олиниб, ижрога қаратилган.
“Ijro.gov.uz тизими жорий этилиши натижасида ортиқча қоғозбозликларнинг олди олинди, топшириқлар масъул ижрочиларга тезкор етказилиб, уларнинг ижроси ўз вақтида ва тўғри ташкил этилмоқда. Шунингдек, узоқ вақтлар давомида бажарилмасдан келинаётган топшириқларнинг бажарилиши таъминланиб, бу каби салбий ҳолатлар кескин камайишига эришилди.
Жорий йилнинг 6 ойида ижро интизоми бузилишига йўл қўйган жами 12 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди. Шундан 5 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган бўлса, 6 нафари ҳайфсан, 1 нафарига эса жарима қўлланди”, деди Нўъмон Муҳаммадиев 27 июл кунги матбуот анжуманида.
Фото: АОКА
Адлия мулозимининг қўшимча қилишича, давлат раҳбарининг 15 та соҳадаги топшириқлари ижроси ички иш режаларга асосан мониторинг ва таҳлил қилиниб, натижаси бўйича Президент администрациясига таҳлилий ахборот ҳамда маълумотлар киритилган.
Шу билан бирга, таҳлил натижалари бўйича аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф қилиш ҳамда келгусида бу каби ҳолатлар такроран содир этилишининг олдини олиш юзасидан Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа идораларга 10 дан ортиқ тақдимнома киритилган.
Аввалроқ адлия вазирининг маслаҳатчиси Шаҳноза Соатова ижро интизоми тизими қандай ишлашини қуйидагича тушунтирган эди:
Президент ҳужжатлари ижроси назорати космосдан
Президент фармону қарорларида келтирилган вазифалар тўлиқ ва тўғри ижро этилаётганини текшириш Адлия вазирлигига юклатилган. Бу жараён қандай кечади?
1. Президент тегишли фармон ёки қарорга имзо қўяди.
2. Ҳужжат Президент Администрация томонидан «е-хат» электрон тизими орқали Адлия вазирлигига жўнатилади.
3. У Вазирлик томонидан «ijro.gov.uz» тизимига киритилади ва ҳар бир вазифа тегишлилиги бўйича ташкилот ва идораларга тақсимланади.
4. Бандлар ижро этишга киришилади.
5. Масъул ижрочилар ижро ҳолати юзасидан ахборотни «ijro.gov.uz»га жойлайди.
6. Адлия вазирлиги ушбу маълумотларни бирдан қабул қилмайди, ўрганади. Бунинг учун ҳудудий адлия органларига кўрсатмалар берилиб, зарурат бўлса, ишчи гуруҳ тузилиб, «Республика-вилоят-туман-маҳалла» вертикал тизими асосида кўриб чиқилади
7. Ўрганиш натижасига кўра ҳисобот қабул қилинади ё рад этилади.
Ҳозир Вазирлик ҳисоботларни ўрганишда «ЎзбекКосмос» агентлиги билан ҳамкорлик қилмоқда. Вазирлик агентликка у ёки бу объект ҳақида сўров юборади. Масалан, ҳисоботда фалон км йўл қурилди деб ёзилган. Агентлик белгиланган объект ҳолатини бевосита сунъий йўлдош ёрдамида тасвирга тушириб, ўрганади. Ростан йўл қурилдими ва узунлиги ҳисоботда келтирилгандекми? Космосдан олинган маълумотлар 1 сантиметригача аниқликда келтирилади. Ҳисоботдаги маълумот тасдиқланса, у қабул қилинади.
Ижро назоратида ҳамма нарса муҳим. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?