12:28 / 28.07.2022
1 067

Тўланмай қолган алимент пуллари ундирилди

Тўланмай қолган алимент пуллари ундирилди
Оила қуриб, фарзандли бўлишган айрим оталар, шундай улуғ неъматга шукрона келтириш, фарзандларини тарбиялаш ва уларга ғамхўрлик қилиш отанинг асосий бурчи эканлигини тезда унитишади.

Оталик - катта масъулият, нафақат фарзандлар тарбиясида, балки оиланинг иқтисодий таъминланиши ҳам эркак кишининг зиммасида.
Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Мисол учун, Бюронинг Қоракўл туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг 25.04.2017 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Т.А.Холмуродовдан ундирувчи С.Ш.Ғайбуллаева фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлсада, қарздор ижро ҳужжати талабини четлаб ўтишга ҳаракат қилиб, алимент тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ тўламай келганлиги сабабли қарздорлик юзага келган.

Бўлим давлат ижрочиси А.Мехриддинов томонидан алимент қарздорлиги қайта ҳисоб-китоб қилиниб, тўланмай қолган 12 млн. сўм алимент қарздорлигининг ундирилиши таъминланди.

Ижро ҳаракатлари давомида ундирилган 12 млн. сўм миқдордаги алимент пуллари ундирувчи номига АТ “Алоқабанк” Бухоро филиали томонидан очилган банк пластик картасига кўчириб берилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тўланмай қолган алимент пуллари ундирилди