date
views 1 987

“Ҳисор” давлат қўриқхонасига ўрнатилган видеокамерага ноёб қўнғир айиқ тушди

“Ҳисор” давлат қўриқхонасига ўрнатилган видеокамерага ноёб қўнғир айиқ тушди
Давлат экология қўмитаси ахборот хизматининг хабар беришича, қўмита тасарруфидаги “Ҳисор” давлат қўриқхонаси Қизилсув бўлимида ўрнатилган видеоқопқонда Тян-Шан қўнғир айиғининг тасвирлари муҳрланган.

Тян-Шан қўнғир айиғи сут эмизувчилар синфига мансуб йиртқич ҳайвон бўлиб, Помир, Тян-Шан, Ҳимолай ва Ҳисор тоғларида яшайдиган айиқларнинг кенжа тури ҳисобланади.

Мазкур айиқ тури Ўзбекистон Қизил китобига йўқолиб бораётган тур мақоми билан киритилган. Тян-Шан айиғи “Ҳисор” давлат қўриқхонасининг Ғелон, Мираки, Танхоздарё ва Қизилсув бўлимлари ҳудудида учрайди.

Қайд этилишича, Тян-Шан айиғи Давлат экология қўмитаси томонидан доимий муҳофазага олинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ҳисор” давлат қўриқхонасига ўрнатилган видеокамерага ноёб қўнғир айиқ тушди