
Мажбурий ижро бюросининг Тошлоқ тумани бўлими томонидан ФИБ Марғилон туманлараро судининг 17.10.2018 йилдаги буйруғига асосан қарздор В.У.дан ундирувчи М.Б. фойдасига бир нафар фарзандининиг моддий таъминоти учун ойлик даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлиб, қарздор алиментларни вақтида тўлаб келган.
Давлат ижрочиси томонидан алимент ундириш давомида қарздорга қонунда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилгач қарздор В.У. жорий йилнинг 27 июль куни ундирувчи М.Б. билан ўзаро келишган ҳолда ҳозирд 15 ёшда бўлган фарзандини 18 ёшига тўлгунга қадар бўлган 60.000.000 сўм алимент маблағини олдиндан тўлиқ тўлаб берди.
Ундирувчи М.Б.нинг аризасига асосан ижро ҳужжати тамомланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар