date
views 2 397

Қашқадарёдаги тўйда пичоқланган куёвжўра шифохонада вафот этди

Қашқадарёдаги тўйда пичоқланган куёвжўра шифохонада вафот этди
Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 24 июл куни Нишон туманидаги “Каптарли” МФЙда яшовчи жиянининг никоҳ тўйига келган Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида яшовчи шахс ярим тунда торт кесиш тадбирида шу маҳаллада яшовчи, куёвнинг жўраси билан жанжаллашиб қолган.

Оқибатда, спиртли ичимлик таъсирида бўлган меҳмон ошхонадан пичоқ олиб чиқиб, куёвжўранинг чап кўкрак қисмига санчиб, унга тан жароҳати етказган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Нишон туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шифокорларнинг маълум қилишича, оғир тан жароҳатлари олган куёвжўра шифохонада вафот этган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёдаги тўйда пичоқланган куёвжўра шифохонада вафот этди