Фото: ТИВ ахборот хизмати
29 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюрган Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар билан учрашди.
Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришга, БМТ ва ШҲТ, шунингдек, «Ҳиндистон – Марказий Осиё» формати доирасида саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни давом эттиришга тайёрлиги маълум қилинди.
Янги қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, транспорт, савдо ва саноат соҳасида келишувларни ишлаб чиқиш, Ҳиндистон йирик компанияларини Ўзбекистон ҳудудида маҳсулот ишлаб чиқаришга жалб этиш имкониятлари мавжудлиги таъкидланди.
Таълим соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш, Ўзбекистонда Ҳиндистоннинг етакчи университетлари филиалларини очиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали муҳокама қилинди.
Афғонистондаги бугунги вазият юзасидан фикр алмашилди. Афғонистон масаласида маслаҳатлашувларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?