Видеодан кадр
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати Самарқанд туманида икки нафар аёлнинг калтакланиши билан боғлиқ воқеа бўйича расмий маълумот тақдим этди.
2022 йилнинг 21 июль куни Самарқанд тумани “Янгиариқ” МФЙ ҳудудида 1980 йилда туғилган С.Р., 1987 йилда туғилган А.Б. ҳамда 1991 йилда туғилган И.Ш. ва Ё.И. ўртасида юзага келган келишмовчилик оқибатида ўзаро жанжал содир бўлган.
Жанжал оқибатида С.Р. ва А.Б. И.Ш. ва Ё.И.ни уриб, уларга тан жароҳати етказишган. Ҳодиса жойига туман ИИБ ходимлари чиқиб, ҳолат расмийлаштирилган.
Сенат Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонованинг айтишича, ҳолат юзасидан қўмита томонидан ИИВ масъул ходимлари билан биргаликда ўрганиш олиб борилди.
“Ҳуқуқбузарларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда, албатта, тегишли жазо чораси қўлланилади”, дейди у.
Билдирилишича, ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?