18:13 / 30.07.2022
1 439

Лавров: ШҲТга аъзо давлатлар миллий валюталарда ҳисоб-китобга ўтиши мумкин

Лавров: ШҲТга аъзо давлатлар миллий валюталарда ҳисоб-китобга ўтиши мумкин
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши якунлари бўйича брифинг чоғида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар миллий валюталарда ҳисоб-китобларга ўтиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

Россия Ташқи ишлар вазирининг айтишича, учрашув чоғида томонлар Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитида имзоланиши мўлжалланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқди.

Бундай ҳужжат, биринчи навбатда, юқори даражада тайёр бўлган Самарқанд декларацияси”, деди вазир.

Шунингдек, Лавровнинг сўзларига кўра, бир қатор бошқа ҳужжатлар, хусусан, интеграция жараёнларини чуқурлаштириш билан боғлиқ ҳужжатлар кўриб чиқилган.

Бу борада иккита ҳужжатни ажратиб кўрсатаман: биринчиси, транспорт йўлакларининг ўзаро боғлиқлиги концепцияси. Иккинчи ҳужжат ҳам келгусидаги ишларимиз учун муҳим - бу ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталардан фойдаланишни кенгайтириш бўйича йўл харитаси”, деди дипломат.

Шунингдек, Лавров вазирлар кенгаши йиғилишидан сўнг ташкил қилинган брифингда ШҲТ давлатлари АҚШ долларидан воз кечиши борасидаги саволга жавоб берди.

Буни ШҲТга аъзо бўлган давлатларнинг ўзи ҳал қилиши керак. Долларга таяниб ўзини қанчалик қулай ҳис қилиши, ушбу валютанинг ишончлилиги ҳамда суиистеъмол қилиниши ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда. Америкаликлар буни қатор давлатларда бир неча маротаба ишлатишган.

Ишончим комилки, ШҲТ давлатларининг таҳлил марказлари [доллар билан боғлиқ] вазиятга баҳо бериб, хулоса қилади ҳамда ўз манфаатларидан келиб чиқиб амалий қадамлар ташлайди. Бугун давлат раҳбарлари [тасдиқлаши] учун маъқулланган йўл харитаси ҳам вазият қай томонга кетаётганини кўрсатиб турибди
”, – деди Россия ташқи ишлар вазири.

Лавров энергетика, транспорт, рақамлаштириш, инновациялар, янги технологиялар, соғлиқни сақлаш соҳаси, шунингдек, маданият ва спорт каби инсонпарварлик ташаббусларининг катта пакети тайёрланганини таъкидлади. Таъкидланишича, хусусан, ШҲТ спорт ўйинларини ўтказиш режалаштирилган.

Россия Ташқи ишлар вазирининг айтишича, жорий йилда янги институт жорий этилади, унинг фаолияти ШҲТни дунёда оммалаштиришга қаратилган. Вазирнинг сўзларига кўра, бундан буён ШҲТнинг маданий ва сайёҳлик пойтахти танланади – айни дамда Ҳиндистон шаҳарларидан бири бундай мақомга эга бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Лавров: ШҲТга аъзо давлатлар миллий валюталарда ҳисоб-китобга ўтиши мумкин