Кадр: Видеодан скрин
Давлат хавфсизлик хизмати Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ер майдонларининг ноқонуний сотилишларига чек қўйди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси билан ҳамкорликда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилган. Жумладан, Тошкент шаҳрида яшовчи муқаддам судланган шахс (1959 йилда туғилган) Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида жойлашган ва бошқа бир фуқарога иссиқхона ташкил этиши учун ажратилган 2 гектар суғориладиган ер майдонини ҳокимият тизимидаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб, у ерда ишлаб чиқариш цехи қуриши учун рухсат олиб бериш эвазига 500 минг доллари талаб қилган. У сўралган пулнинг 50 минг долларини олдиндан олган вақтида ушланган.
Бўстонлиқ туманида кузатилган ҳолатда эса (1990 йилда туғилган) шахс бошқа бир фуқарога тегишли фермер хўжалигига боғдорчилик учун 49 йил муддатга ажратилган 35 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали аукцион савдоларига чиқармасдан харидор номига расмийлаштириб беришини айтган. Эвазига 350 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 40 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Тошкент шаҳрида яшовчи шахс (1992 йилда туғилган) ҳам ўзганинг ишончига кириб, Бўстонлиқ туманидаги маҳаллий МЧЖга тегишли 3 гектар ер майдонини унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Эвазига 680 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 10 минг доллар олган вақтида ушланган.
Бу йўналишда ДХХ Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳам Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Хусусан, Шароф Рашидов туманидаги пахта ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари мазкур хўжаликнинг 5 гектар сувли ер майдонини 200 миллион сўмга сотмоқчи бўлган. Шунингдек, туман қишлоқ хўжалиги бўлимида ишловчи танишлари орқали ернинг тегишли ҳужжатларини харидор номига расмийлаштириб беришни режа қилган.
Аммо у сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Андижон шаҳрида ва Олтинкўл туманида яшовчи муқаддам судланган 3 нафар шахс ҳам ўзаро тил бириктириб, мансабдор танишлари орқали Олтинкўл туманидаги кичик саноат зонаси ҳудудидан 4,5 гектар ер майдонини харидор номига расмийлаштириб беришни айтган. Улар хизмати эвазига 36 минг доллар талаб қилган. Қонунбузарлардан бири сўралган пул маблағидан 10,7 минг долларини олган вақтида ДХХнинг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда департамент ходимлари томонидан қўлга олинган. Тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг икки нафар шериги ҳам ушланган.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?