Фото: Қозоғистон президентининг матбуот хизмати
“Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Туркий дунё доирасида “Табаррук зиёрат” туризм концепцияси тасдиқланди. Концепция доирасида Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Марғилон, Қўқон, Термиз ва бошқа тарихий шаҳарларда буюк алломаларнинг илмий ва маданий мероси тўғрисида семинар, симпозиум, конференция, илмий-амалий анжуманлар ўтказилади.
Туркий давлатлар ташкилоти доирасида ўзаро ҳамкорлик орқали “Табаррук зиёрат” бренди яратилади. 2023 йилдан ҳар 2 йилда 1 маротаба:
- май ойи учинчи декадасида Марғилон шаҳрида “Марғилон ипак матоларининг халқаро бозордаги аҳамияти” мавзусида кўргазма ва илмий-конференция;
- июнь ойи биринчи декадасида “Лаванда” фестивали;
- июль ойида талабалар ва ёшлар учун Turksoy халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда “Туркий тилли ёшлар” халқаро фестивали;
- август ойи учинчи ҳафтасида туркий давлатлар тадбиркорлари, ОАВ, журналист ва блогерлар учун “Табаррук зиёрат” халқаро медиатури ва унинг доирасида B2B форматида учрашувлар ташкил этилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?