
Фуқаролик ишлари бўйича Амударё тумани судининг 15.04.2022 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор А.А.дан ундирувчи М.Абдуллаеванинг фойдасига жами 40 млн. 493,8 минг сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро хужжати Бюронинг Хўжайли тумани бўлимига келиб тушган ва ижро иши юритуви қўзғатилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга қарздорликни тўлаш учун ихтиёрий муддат берилган.
Лекин, берилган муддат ичида қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, қарздор А.Анинг номидаги Damas русумли автотранспорт воситаси хатловга олингандан сўнг, қарздор томонидан 40 493 857 сўм қарздорлик тўлиғи билан тўлаб берилган ва ижро иши юритуви Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар