Ҳозирда Республика бўйича жами 30 890 ўринли 60 та талабалар турар жойини қуриш лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бу ҳақида АОКАда ўтказилган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мўмин Ибодов маълум қилди.
Қайд этилишича, 1 август ҳолатига давлат хусусий шериклик асосида 20 800 ўринли 39 та лойиҳа устида иш олиб борилди. Шундан, Самарқанд давлат университетида тадбиркорнинг тўлиқ маблағлари ҳисобидан 350 ўринли ётоқхона фойдаланишга топширилди.
Давлат хусусий шериклилиги асосида бўлган ётоқхоналар қурилиши:
- Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шериклик агентлиги томонидан жами 4 800 ўринли 11 та лойиҳа давлат реестрига олинган.
- Жами 3 000 ўринли 7 та лойиҳа битими расмийлаштириш жараёнида турибди.
- Тошкент шаҳридаги 1 та 1 000 ўринли ётоқхона қурилиши лойиҳаси тендер босқичида.
- Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хусусий шериклик агентлиги расмий сайти, таълуқли вазирликлар ҳамда ОТМ расмий сайтларида 3 300 ўринли 5 та лойиҳа 45 кунлик эълонга жойлаштирилган.
Давлат хусусий шерикликдан ташқари бўлган ётоқхоналар қурилиши:
- Давлат олий таълим муассасаси ва Давлат бюджети маблағлари, ОТМнинг тўлиқ ўз маблағлари ҳамда Инвестиция дастури доирасидаги лойиҳалар доирасида жами 10 090 ўринли 21 та ётоқхоналар қурилиши амалга оширилмоқда.
- Қорақалпоқ давлат университетида 550 ўринли талабалар турар жойи университетнинг тўлиқ ўз маблағи ҳисобидан қуриб битказилди.
- Республикада жами 16 050 ўринли 30 та лойиҳада қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда тадбиркорлардан ётоқхоналар қуриши учун таклифлар қабул қилиш давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили талабалар учун давлат-хусусий шериклик асосида турар жойлар қурилиши маълум қилинганди. Ҳукумат қарори билан тадбиркорга тегишли ер ёки бинода камида 50 ўринли турар жой ташкил этиш тизими жорий этиш белгиланган.
Шунингдек, ҳудудларда 2022 йилда 47 та, 2023 йилда 67 та, 2024 йилда 62 та, 2025 йилда 52 та талабалар турар жойларининг қурилиши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?