10:36 / 03.08.2022
1 643

Намангандаги боғчада тилини чайнаб юборган бола вафот этди

Намангандаги боғчада тилини чайнаб юборган бола вафот этди
Мактабгача таълим вазирлиги хабарига кўра, 2017 йилда туғилган А.Ш. жорий йил 1 август куни эрталаб МТТга қабул қилинган. Таълимий фаолиятга яхши қатнашган. Кун тартибига кўра, тушлик қилган ва барча тарбияланувчилар қатори ухлашга ётган.

Тарбиячи уйқудан уйғониш вақти бўлганда аввал қиз болаларни, сўнг ўғил болаларни ҳожатга олиб чиқиш учун уйқудан уйғотган. Лекин бола бошини кўтарган ва яна ётиб олган. Қизларни ҳожатдан олиб келиб, тарбиячи А.Ш.ни уйғотган. Шунда бола тилини чайнаб юборганини кўрган ва зудлик билан ҳамшира олдига биринчи ёрдам кўрсатиш учун кўтариб олиб чиққан.

МТТ ҳамшираси болага биринчи тиббий ёрдамни қилиб зарурий муолажаларни амалга оширган ва тез тиббий ёрдамга хабар берилган.

Тиббиёт ходимлари ҳаракатларига қарамай бола вафот этган. Ўлим ҳақидаги маълумотномага асосан “қуйи нафас йўлларининг аниқланмаган ўткир респиратор инфекцияси”, “ўпка шишиши” ўлим сабаби этиб кўрсатилган.

Ушбу ҳолат юзасидан 2 август куни вилоят мактабгача таълим бошқармаси тезкор гуруҳи томонидан дастлабки ўрганиш ўтказилган ҳамда тегишли маълумотлар ва ҳужжатлар тўпланган.

Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ишлари амалга оширилмоқда. Тергов якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Намангандаги боғчада тилини чайнаб юборган бола вафот этди