Фото: ИИВ матбуот хизмати
Ижтимоий тармоқларда ёш қизалоқнинг қариндошлари қамалиб, ўзи чорасиз ҳолда қолганлиги тасвирланган видеолар тарқалди.
ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов ҳолат бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 15 июль куни Андижон вилояти Асака туманида яшовчилар (видеотасвирдаги қизалоқнинг қариндошлари) 1972 йилда туғилган М.М., 1975 йилда туғилган М.С. Асака тумани ҳокимиятига келиб, 2004 йилда туғилган С.И. учун олий таълим муассасаларига имтиёзли ўқишга киришга тавсиянома олиш мақсадида ҳокимият ҳудудида жанжал кўтаришиб, Асака туман ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Д.Алиевани уятли сўзлар билан ҳақоратлаб, шаъни ва қадр-қимматини камситиб, сочлари ва кийимларидан тортиб, уриб-дўппослашган.
Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра Д.Алиевага «қисқа муддатга соғлиғини бузилишига сабаб бўлган енгил» тан жароҳати етказилган.
Бундан ташқари, юқорида тилга олинган фуқаро М.М. жорий йилнинг 20 июнь куни соат 15:40 да ўғли А.И., қизи З.Ғ. ҳамда жияни С.И.лар билан Асака туманлараро иқтисодий судига келиб, судда «Асакабанк» АЖ филиалидан А.И.га тегишли бўлган «Asaka Bread Svit» МЧЖга 500 млн. сўм кредит ажратиш бўйича қилган мурожаати рад этилганлиги сабабли суд залида «Асакабанк» АЖ Бобур филиали раҳбари Б.Ҳайдаровни ҳақоратлаб, шаъни ва қадр-қимматини камситиб, уриб-дўппослашган.
ИИВ матбуот котибига кўра, мазкур оила, 2017 йилдан буён амалдаги қонун ҳужжатларини очиқдан-очиқ бузиши, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслиги, фуқаролар ва давлат идораларининг вакиллари билан деярли ҳар куни турли жанжаллар уюштириб юриши, банклардан бир неча маротаба кредит маблағларини олишга эришиб, сўнг банк ва бошқа ходимлар билан айнан кредит қарздорлигини тўламаслик учун жанжаллашиб, уларнинг устидан турли идора ва ташкилотларга тинимсиз мурожаатлар йўллаб (2020-2022 йиллар мобайнида вилоят ИИБнинг ўзига 64 маротаба мурожаат қилган), ўтказилаётган сайёр ва оммавий қабулларга бориб, нотинчликлар ташкил қилиб келиши, доимий равишда норози кайфиятда юриши билан аҳоли ҳамда давлат идораларининг эътиборига тушган.
Айбланувчи М.М. муқаддам судланиб, 1 йил 10 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, шунингдек у МЖтКнинг 183-моддаси билан 3 марта, 194-моддаси билан 1 марта, 40-моддаси билан 1 марта, 41-моддаси билан 3 марта, 211-моддаси билан 1 марта маъмурий жавобгарликка тортилган.
Ҳозирда фуқаро М.М. Андижон вилоятидаги банклардан жами 738 млн. 210 минг сўм миқдорида кредит маблағларини қўлга киритиб, уларни қасддан тўламасдан келмоқда.
Унинг синглиси (интернет тармоқларида чиқиши уюштирилган қизчанинг онаси) М.С. муқаддам ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан судланган.
Жиноят иши бўйича 2022 йил 22 июнь куни М.М., А.И., С.М. (қизчанинг онаси) ва С.И.га нисбатан ЖКнинг бир қатор моддалари билан айблов эълон қилиниб, шу кунни ўзида М.М., З.Ғ., А.И. ва С.М.ларга нисбатан қамоққа олиш, вояга етмаган С.И.га нисбатан эса уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Айбланувчиларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш борасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, фуқаро М.М. ва унинг жиноий шериклари бўлган оила аъзолари томонидан бошқа бир қатор ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлар содир этилганлиги аниқланган.
Эҳтиёт чораси тариқасида қамоққа олинган айбланувчи М.С.нинг ижтимоий тармоқлар орқали видеомурожаат қилган вояга етмаган қизи И.И. айни вақтда яқин қариндошлари — опаси, ҳоласи ва унинг турмуш ўртоғи қарамоғига топширилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»