11:46 / 04.08.2022
2 755

ИИББ Тошкентда «участковой» қашқадарёлик қизнинг номусига текканини рад этди. Ходимнинг ўзи эса...

ИИББ Тошкентда «участковой» қашқадарёлик қизнинг номусига текканини рад этди. Ходимнинг ўзи эса...
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Юнусобод туман ИИБ ходими, профилактика инспектори Ҳ.О. қашқадарёлик 20 ёшли қизнинг номусига теггани ҳақида хабар берилганди. Тошкент шаҳар ИИББ ходим қизнинг номусига тегганини «ёлғон» деб атади.

Расмий баёнотда қайд этилишича, мақола ва видеоматериалда қайд этилган ҳолат юзасидан Яшнобод тумани прокуратураси томонидан текширув ўтказилган. Текширув якуни бўйича ҳолат тасдиқланмаган ва О.Х.нинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмагани сабабли жиноят иши қўзғатиш рад этилган.

«Дарё» билан мулоқотда бўлган профилактика инспектори яқинлик бўлганини тасдиқлаган.

- Тан оламан, ҳақиқатан ҳам ўртамизда яқинлик бўлган. Фақат у ва менинг хоҳишим билан. Мен унга куч ишлатиб, зўравонлик қилганим йўқ. Қолаверса, мен ўша кунги воқеани видеога олганман. Ва бу ҳақда прокуратура суриштира бошлагач, уларга шу видеони тақдим қилдим. Видеода ҳолат ҳар икки томон хоҳишига кўра бўлгани кўринган. Шу боис ҳам унинг мурожаатлари қаноатлантирилмади, — дейди ИИБ ходими.

Профилактика инспекторининг қўшимча қилишича, қизнинг дунёга келтириши кутилаётган фарзанди унга бегона.

- Бу қиз мендан аввал ҳам мендан кейин ҳам бошқалар билан яқин муносабатда бўлганини етти нафар гувоҳим билан исботлаб бердим. Шу сабаб у дунёга келтириши кутилаётган фарзанд меники эканига ишонмайман, — дейди 26 ёшли ИИБ ходими.

Ҳар икки томоннинг қўшимча қилишича, номуси топталганини айтган қизнинг прокуратурага қилинган мурожаати 2022 йилнинг май ойида ёпилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ИИББ Тошкентда «участковой» қашқадарёлик қизнинг номусига текканини рад этди. Ходимнинг ўзи эса...