Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева Тошкентда 14 ёшар қизни жинсий алоқа қилишга кўндирган уч эркакка нисбатан тайинланган жазо енгилроғига алмаштирилганини қоралади.
Аввалроқ хабар берилганидек, Тошкент вилоятидаги учта суднинг деярли бир вақтда қабул қилган қарорлари асосида, жиноятчилардан бири 4 йиллик қамоқ жазосининг бор-йўғи 1 йилини, қолган икки нафари эса 2 йиллик қамоқ жазосининг атиги ярим йилини ўтади ва шартли равишда озодликка чиқарилди.
Саида Мирзиёева бундан хабар топгач қаттиқ тушкунлик ва оғриқни ҳис қилганини айтди. “Бу одамлар нормал ҳаётга қайтишди, яна болалар билан ишлашда давом этишмоқда”, – дея ёзди у Telegram-каналида.
“Бизнинг вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир қонунчилигимиз болалардан кўра кўпроқ жиноятчилар ҳақида қайғуради ва менинг фикримча, бу адолатсизликни зудлик билан тузатиш зарур”, – деди Мирзиёева.
У Жиноят кодексининг 128-моддаси (16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) ва 129-моддаси (16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) болалар ва ўсмирларни ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро стандартларга жавоб бермаслигини таъкидлади.
“Бундай жиноятлар учун, истисно тариқасида, озодликни чеклаш ёки аҳлоқ тузатиш ишлари тарзида жазо қўлланилмаслиги керак. Ушбу моддаларни кучайтириш керак, уларга барвақт озод бўлиш имкониятисиз жиддий муддатлар қўлланилиши лозим.
Ҳозир эса ҳаддан ташқари енгил жазолар потенциал жиноятчиларни қўрқитмайди ва турли “самосуд”ларга туртки бермоқда”, – деди Масс-медиа фонди раиси ўринбосари.
Мирзиёева вояга етмаганларга нисбатан ҳар қандай жинсий жиноятларда айб буткул катталарда бўлишини таъкидлади.
“Шуни ёдда тутиш керакки, болалар ва ўсмирларни манипуляция қилиш, уларни қўрқитиш осон, улар ўзларининг хатти-ҳаракатлари учун онгли равишда жавобгар бўлолмайдилар. Ҳар қандай ҳолатда айб бутунлай катталарга юкланади.
Келинг, зўравонларга эмас, болаларга ғамхўрлик қилайлик. Бу соҳага доир қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш зарур. Қанча тез булса, шунча яхши”, – дея ёзди Гендер комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева.
Эслатиб ўтамиз, юқоридаги жиноятни мактабда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаган эркак ташкиллаштирган. У ўз ўқувчисини аввалдан ижарага олинган квартирага олиб бориб, у ерга икки танишини ҳам чақирган.
Жиноятчилардан маошининг 15-20 фоиз қисмини давлатга тўлаб бориш шарти билан аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилинган. Улардан бири озодликка чиққач, айни пайтда тиббиёт марказида регистратор бўлиб ишлаётгани, фаолиятида болаларга ҳам хизмат кўрсатаётгани айтилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»