Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Баъзи одамлар яхшилик эшикларини очиб, ёмонлик эшикларини ёпадилар. Баъзи одамлар ёмонлик эшикларини очадилар ва яхшилик эшикларини ёпадилар. Бас, Аллоҳ кимнинг қўлига яхшилик калитларини берган бўлса, шод бўлинг ва Аллоҳ ёмонлик калитларини қўлига берган бўлса ҳолига вой!” (Ибн Можа).
Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, яхши ёки ёмон ишларни биринчи бўлиб қилган инсонларни кўришингиз мумкин.
Масалан, халифа Умар ибнул Хаттоб таровиҳ намозини мунтазам ўқиш амалиётини жорий этгани билан ёки халифа Усмон ибн Аффон Қуръон ягона китоб ҳолида жамлангани билан баъзи хайрли ишларга асос солганлар:
Қарама-қарши томонда эса, Одам Атонинг ўғилларидан бири - Қобил. У қотиллик қилган биринчи одам.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у ҳақда: “Кимдир ноҳақ ўлдирилган бўлса, Қобилга тўкилган қон учун гуноҳнинг бир қисми елкасига юкланади, чунки қотилликни ўзи бошлаган” (Бухорий ва Муслим).
Шундай экан, ҳар хил эзгу амалларни бошлашимиз, шунингдек, ёмон ишлардан ўзимизни тийишимиз жуда муҳим.
Биз ўзимиз яхшилик қилишимиз ва бошқаларни ҳам шундай қилишга ундашимиз керак. Масалан:
- сура ёдлаш;
- фойдали илм ёки билимларни бошқаларга этказиш;
- дарсларга ташриф буюринг;
- маърузалар тингланг;
- китоблар ўқинг;
- кимнингдир хатосини тузатинг;
- пулни яхши ишларга сарфланг;
- кимгадир маънавий ёки моддий тарафдан ёрдам беринг;
- Гуноҳ қилишни олдини олишга ҳаракат қилинг;
- камбағалларни тўйдиринг;
- умидсизларга тасалли беринг;
- масжид ёки мадраса қурилишида иштирок этинг.
Хулоса ўрнида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларини келтирамиз: “Кимки Исломда бирон бир яхши одатга асос солган бўлса, унга ажр ва ундан кейин қиёматгача бу одатга амал қилганлари учун ҳам ажр берилади. Исломда қандайдир ёмон одатни бошлаган киши бу гуноҳнинг ўзи ҳам, ундан кейин қиёматгача бу одатга амал қиладиганларнинг гуноҳлари юкини ҳам кўтаради.
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди