
Сўнги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинмоқда.
Бу борада Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари фойдасига ундирув билан боғлиқ ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Бюронинг Урганч шаҳар бўлими иш юритувига Урганч туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздордан ундирувчи масъулияти чекланган жамият фойдасига жами 576,6 млн. сўм миқдорида қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздордан ижро варақаларда кўрсатилган 576,6 млн. сўм қарздорлик тўлиқ ундирилиб, тадбиркорлик субъекти фойдасига йўналтирилиши таъминланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар