2 721
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган буғуни овлаганлар 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Фото: Қорақалпоғистон экология қўмитаси матбуот хизмати
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган 1 бош эркак Бухоро буғусини овлаганлар 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Республика экология қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 23 февраль куни Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ҳудудида Беруний тумани «Олтинсой» ва «Бийбазар» ОФЙларида яшовчи фуқаролар А.Ш. ва Қ.М. «Қизил китоб»га киритилган 1 бош эркак Бухоро буғусини ноқонуний равишда овлагани аниқланган. Ҳолат бўйича барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишлилиги юзасидан Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига ўтказилган.
Прокуратура томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилган ва суд органига юборилган. Суд жараёни 28 июнь кунида якунланиб, Жиноят ишлари бўйича Беруний тумани суди томонидан ҳукм ўқилган.
Ҳукмга кўра, А.Ш ва Қ.Мга нисбатан Жиноят кодексининг 202-моддаси (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) 2-қисмининг «а», «б» бандлари ва 3-қисмининг «ж» банди билан 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, шунингдек, ҳайвонот дунёсига келтирилган жами 81 миллион сўм зарар Қуйи Амударё давлат биосфера резервати фойдасига ундиришга қаратилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин