1 237
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараолди ҳудудларида савдо-логистика марказлари ташкил этилади
Фото: dunyo.info
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев кеча Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси раиси Азиз Алиевни қабул қилди.
Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси 2021 йил 14 апрелда ўз ишини бошлаган. Жамғарма фаолияти устувор вазифаси - аҳамиятли тармоқларда истиқболли ва юқори рентабелли қўшма инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш орқали икки давлат ўртасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш.
Жамғарма кенгашига кўриб чиқиш учун таклиф этилаётган лойиҳалар, улар иқтисодий ва ижтимоий аҳамияти, рентабеллиги ва амалга ошириш муддатларини ҳисобга олган ҳолда ўрганилди. Транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, чегараолди ҳудудларда савдо-логистика марказларини ташкил этиш бўйича лойиҳалар кўриб чиқилди.
Учрашувда томонлар яқин келажакда жамғарма кенгаши йиғилишини ўтказишга келишиб олди. Унда ташкилот операцион ва инвестиция фаолияти билан боғлиқ бир қатор ҳужжатларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин