Адлия вазирлиги давлат хизматлари кўрсатиш тартибларига риоя этилиши ҳолати юзасидан республика миқёсида ўрганиш олиб борилганини маълум қилди.
Ўрганиш натижасида айрим вазирлик ва идоралар томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилмаган ҳолда фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларидан давлат хизматлари кўрсатилишида ҳамда ишга қабул қилиш жараёнида ортиқча ҳужжатлар талаб қилинганлиги аниқланган.
Жумладан:
– «Ўзсувтаъминот» АЖ – 600 дан ортиқ;
– «Ҳудудгазтаъминот» АЖ – 300 дан ортиқ;
– Бандлик ва меҳнат муносбатлари вазирлиги – 50 дан ортиқ;
– «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ – 40 дан ортиқ.
– Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – 20 дан ортиқ;
– Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси – 20 дан ортиқ.
Адлия вазирлиги томонидан мазкур қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига йўл қўйганлиги юзасидан юқоридаги вазирлик ва ташкилотларга нисбатан тақдимнома ҳамда огоҳнома таъсир чоралари қўлланилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди