1 482
«Мантиққа тўғри келмайди». Зафар Ҳошимов ҳокимларнинг халқ депутатлари кенгашларига раҳбар бўлиши ҳақида
Тадбиркор, «Korzinka.uz» супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов Twitter ижтимоий тармоғида бўлиб ўтган аудиочатлардан бирида ҳокимларнинг ўз ҳудудидаги халқ депутатлари кенгашларига бошчилик қилиши масаласига тўхталиб ўтди.
Унинг фикрича, ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд органлари бир-биридан айро бўлиши, бири бошқасини назорат қилиб туриши керак — бу демократия принципларидан бири. Улар орасидаги ҳар қандай туташув, манфаатлар тўқнашувига олиб келади.
«Ижро ҳокимияти устидан жамоатчилик назорати ўрнатилади. Энди назорат қилинаётган органнинг раҳбари ўша назоратчиларга ҳам раҳбар бўлиши, менимча, мантиққа тўғри келмайди. Уларни ажратиш керак.
Бундан ташқари, ҳар бир кенгаш (туман/шаҳар, вилоят, Олий Мажлис) депутатларига ойлик берилиши керак. Агар бу учун ҳудудий бюджетда маблағ бўлмаса, бу кенгашнинг ўзи ҳам бўлмагани яхши.
Шунингдек, туман ёки шаҳар кенгаши депутатлари ҳам бунга иш сифатида қараши керак. Кенгаш аъзолари асосий ишидан чекиниб тургани тўғри бўлади. Чунки Сенатдаги манфаатлар тўқнашуви ўша кичкина туман кенгашида ҳам бўлиши мумкин», — дейди у. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?