Андижон шаҳрида яшаш хонадонида фоҳишахона ташкил қилган аёл жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Маълум қилинишича, вилояти Ички ишлар бошқармаси одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Андижон шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида аёл фуқаро яшаш хонадонида Избоскан ва Андижон шаҳрида яшовчи аёлларни шаҳвоний ниятларда фойдаланиш мақсадида сақлаб келгани аниқланган.
У холис мижоздан олинган кимёвий ишлов берилган 600 минг сўм эвазига жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб берган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган. Пуллар далилий ашё сифатида олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Андижон шаҳри ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин