Тижорат банклари томонидан қоидабузарликларни йўл қўйилишига сабабчи бўлган 101 нафар банк ходимларига нисбатан қонунчиликка мувофиқ интизомий жазо чоралари қўлланилди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.
Қайд этилишича, май-июнь ойларида 15 та тижорат банкининг Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Жиззах, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари, Қорақалпоғистон ва Тошкент шаҳрида жойлашган 74 та муассасасида банк хизматлари қонунчиликка мувофиқ кўрсатилишига доир навбатдаги назорат тадбирлари ўтказилди.
Ўрганишлар натижасида тижорат банклари муассасалари томонидан истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда қатор қоидабузарлик ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланган. Жумладан, кредит ва омонат хизматлари ҳақида маълумотлар, кредит ва муддатли омонатлар асосий шартлари тўғрисидаги ахборот варақалари тақдим этилмагани, банк карталари эгаларига айрим молиявий операциялар ўтказишда имкон яратиб берилмагани ҳолатлари кузатилган.
Аниқланган қоидабузарликлар бўйича Ипотека-банк, Агробанк, Микрокредитбанк, Халқ банки, Туронбанк, Трастбанк, Капиталбанк, Миллий банк, Ҳамкорбанк, Асака банк, Универсалбанк, Даврбанк ва Ипак йўли га ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар юборилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин