date
views 1 278

Шавкат Мирзиёев муҳим қонунга имзо чекди

Шавкат Мирзиёев муҳим қонунга имзо чекди
Президент Шавкат Мирзиёев «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонунни имзолади.

Мазкур қонун 118 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти билан боғлиқ барча муносабатларни ягона қоидалар асосида тартибга солади.

Қонун билан давлат хизматчилари томонидан:
- яқин қариндошликда бевосита бўйсунув остидаги лавозимни эгаллаш;
- тадбиркорлик билан шуғулланиш;
- ўз хизматини бажариши эвазига фуқаролардан мукофот олиш;
- Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очиш;
- чет давлат фуқаролигини олиш каби ҳолатларга чеклов ўрнатилди.

Шунингдек, ҳужжат билан коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахсларнинг давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмаслиги ва бошқалар белгиланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев муҳим қонунга имзо чекди