15:00 / 09.08.2022
2 115

Яккабоғдаги аячли воқеанинг қўшимча тафсилотлари очиқланди

Яккабоғдаги аячли воқеанинг қўшимча тафсилотлари очиқланди
«Қашқадарёдаги туманлардан бирида мойкачи болани сўйиб, ўлдириб, плантацияга ташлаб кетибди» сарлавҳали хабар бўйича маълумот берилганди.

Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Узун МФЙда яшовчи Ш.А. 8 август куни кундузги 11:50 да туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига тез ёрдам машинасида келтирилган.

Бўлимга келганида у аҳволи оғир даражада, ўткир тиғли жисм билан санчма ва кесилиш жароҳатлари билан қабул қилинган.

Яккабоғ тумани шифокорларининг тезкор ёрдами ва 2.5 соатлик жарроҳлик амалиёти натижасида беморнинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Ҳозирда беморнинг аҳволи яхши, ҳуши ўзида, туман прокуратураси тергов бўлими ходимларининг саволларига жавоб берган.

Ушбу ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 25, 97- моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Яккабоғдаги аячли воқеанинг қўшимча тафсилотлари очиқланди