Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбарининг маълум қилишича, 2022 йил 8 август куни Яккабоғ тумани, Қўшилиш қишлоғида яшовчи 30 ёшли йигит маҳалладошини синглисининг шаъни ва қадр қимматини камситишда, оиласининг тинчлигини бузишда айблайди. Сўнг қўлидаги пичоқ билан маҳалладоши танасининг турли қисмларига уриб, жароҳат етказа бошлаган.
Жабрланувчи олган тан жароҳатлари билан қочиб қутулиш учун одамлардан бақириб ёрдам сўраб, пахта даласи билан ёнма-ён бўлган тутзорга қочиб кирган.
Жабрланувчининг бақирганини эшитган бир гуруҳ фуқаролар ҳодиса жойига етиб келганини кўрган гумондор жиноий ҳаракатларини охирга етказа олмасдан, қўлидаги пичоқ билан ҳодиса жойидан қочиб яширинган.
Шифокорлар томонидан жабрланувчига ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам туфайли унинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан 2022 йил 8 август куни Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25-97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин