1 413
Тошкентдаги Кўкалдош мадрасаси олдида ноқонуний савдо қилаётган аёл ва ИИБ ходимлар ўртасида жанжал юзага келди
Кадр: Видеодан скрин
Ижтимоий тармоқларда ички ишлар органи ходимлари ва аёл киши ўртасидаги можаро юз бергани айтилган хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг июнь—июль ойларида Шайхонтоҳур туманидаги Кўкалдош мадрасаси олдида фуқаро Д.Б. белгиланмаган жойда полиз маҳсулотларини сотаётгани аниқланган. Унга Чорсу бозори ҳудуди ичидаги расталарда савдо қилиши учун жой таклиф қилиниб, ноқонуний савдо қилмаслиги юзасидан бир неча бор огоҳлантирилган.
Шунга қарамай, белгиланмаган жойда, яъни пиёдалар юриши учун мўлжалланган йўлакда савдо қилишни давом эттирган. Бу каби белгиланмаган жойларда ноқонуний савдо қилинаётгани ҳолати юзасидан шаҳар аҳолиси томонидан кўплаб эътирозлар тушган.
4 июль куни фуқаро Д.Б. рухсат этилмаган жойда яна савдо қилаётгани аниқланган ва ҳудудда хизмат олиб бораётган ППХ инспекторлари томонидан белгиланмаган жойда ноқонуний савдо қилмаслиги юзасидан тушунтириш ўтказилган. Шунда Д.Б. ходимлар билан қўпол муомалада бўлиб, ходимларни ҳақорат қилган, оқибатда улар ўртасида ўзаро можаро юзага келган.
Д.Б. яқин орадаги ИИБга олиб борилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. ППХ ходимлари фуқаро билан қўпол муомалада бўлгани ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув якуни ҳақида қўшимча маълумот берилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин