Қалбнинг саломатлиги маҳзунлик ва ғаму-андуҳлардадир. Унинг давоси эса Аллоҳ таолонинг зикрида бардавом бўлишдадир.
Унинг бузуқлиги дунёнинг хурсандчилиги ва нафс ҳолатларининг суруридан иборатдир. Унинг дарди эса Аллоҳ азза ва жалланинг зикридан юз ўгириш ва Аллоҳ таолонинг зикридан чалғитадиган нарсаларга юзланишдан келиб чиқади.
Нафс учун хурсандчилик – балиқ учун сув кабидир, балиқнинг ҳаёти сув билан, у қуруқликда яшай олмайди. Агар нафс дунёнинг хурсандчиликларидан тўсилса, у чарчайди, қуввати тугайди ва сўлади, саркашликлари сиқувда қолади. Нафс маишатининг ўрнини маҳзунлик эгаллайди, натижада қалб нафсдан келадиган нарсаларидан ва унинг кирларидан халос бўлади.
Қачон қалб Аллоҳ таолога етишса, У Зот унга ҳаёт бахш этади. Агар У Зот қалбни тирилтирса, нафс қалбнинг ҳаёти ила, Аллоҳ таолонинг нури ила тирилтиради. Қалб нафснинг шаҳватлари ва хурсандчиликлари билан ўлиб бўлган эди. Қачонки нафснинг эгаси унга риёзат чектирса, уни хурсандчиликдан тўсса, Робби бу бандани тақдирлайди, чунки у Аллоҳ Таоло йўлида нафсига қарши жиҳод қилди. Шунинг учун Аллоҳ уни ўз йўлига ҳидоят қилади.
“Биз учун жидду-жаҳд қилганларни албатта Ўз йўлларимизга ҳидоятга элтурмиз” (Анкабут сураси 60 - оят).
Унга эшик очилса, Аллоҳ азза ва жалла сари қалби ила сайр қилади. Ўшанда унга йўлнинг нафақаси ўлароқ турли атолар келур. У Зотнинг висолига етишганда, У Зот Ўз нури ила уни қурбатта яшатур. Шунда у муқарраблардан бирига айланур. Хурсандчилиги дунё билан, нафс ва унинг ҳолатлари билан бўлиб юрганидан сўнг, энди ҳурсандчилиги Аллоҳ билан бўлишга эришади. Шундай қилиб Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида обрўга эришади.
Ҳаким ат-Термизий
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?