Халқ таълими вазири баёноти ҳукумат қарори билан ҳужжатлаштирилади. ХТВ раҳбарининг янги ўқув йилидан ягона мактаб формаси мажбурий бўлмаслиги ҳақидаги баёноти ҳукумат қарори билан тасдиқлаб қўйилади. Бу ҳақда халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.
«Вазирлар Маҳкамаси қарори чиқишининг маълум процедураси бор. Мен ҳам вазир сифатида ҳукумат аъзоси ҳисобланаман. Ҳам вазир, ҳам ҳукумат аъзоси сифатида ўша баёнотни қилдим. Бу албатта, кенг жамоатчиликнинг хоҳиш-иродаси, таҳлиллар ва вазиятдан келиб чиқиб, қилинган баёнот эди», — деди у.
Таъкидланишича, Вазирлар Маҳкамасининг мактаб формасига оид қарорига ўзгартириш киритиш кутилмоқда.
«Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳасини тайёрлаб, киритиб, уни чиқариш учун маълум вақт талаб қилади. Баёнотда айтилган гаплар ҳам Вазирлар Маҳкамасига бошқа қарорлар лойиҳаси киритилганда, албатта, ўз аксини топади. Бу ишлар қилиниб бўлинган, яқинда бу ҳақда эшитасизлар, деб ўйлайман. Яъни бу қонуний тусга эга бўлиб, ҳужжатда ҳам акс этади», — деди вазир.
Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов 27 июлда ўтказилган брифингда ягона мактаб формаси талаби бекор бўлишини айтиб, мактабда рўмол ўрашга рухсат берилганини ҳам маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин