Ўзбекистон Олий суди раиси Козим Комилов ишдан кетди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар бермоқда. Манбанинг маълум қилишича, президент маслаҳатчиси Бахтиёр Исломов Олий суднинг янги раиси бўлади.
Бугун соат 15:00 га белгиланган Сенат кенгаши йиғилишида Бахтиёр Исломов номзодини Олий суд раиси лавозимига сайлаш масаласи кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Козим Комилов икки ой аввал Олий суд раиси лавозимига қайта сайланганди. Муқаддам Олий хўжалик суди раиси бўлган Комилов 2017 йилдан Олий суд раиси лавозимида ишлаб келаётганди.
Бахтиёр Исломов муқаддам Фарғона ва Тошкент вилоятларида судьялик қилган, 2020 йил ноябригача жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси бўлган.
Бахтиёр Исломов
У 2020 йил ноябрида президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергеновнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.
2021 йил ноябрида эса Рустам Иноятов ўрнига президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида иш бошлаганди.
Маълумот учун, Олий суд раиси, унинг биринчи ўринбосари ва уч нафар ўринбосари - суд ҳайъатлари раислари ва судьяларидан иборат. Олий суд раиси ва аъзоларини президент тақдимномасига биноан сайлаш Сенат ваколатига киради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин