Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари 2021 йил августдан 2022 йил июлгача бўлган давр учун Тошкент шаҳрида уй-жой нархлари ўзгаришини таҳлил қилди.
Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бозорида олди-сотди шартномалари сони 2022 йил 7 ойида салкам 49 мингтани ташкил этди (бу республика бўйича тузилган битимларнинг 27 фоизи) ва ўтган йил мос даврига (48,3 минг) нисбатан деярли ўзгармади.
Таҳлил натижаларига кўра, 2022 йил июль ойида Тошкент шаҳрида эски уйлар нархлари 2021 йил мос даврига нисбатан ўртача 12 фоизга, янги уйлар эса 8,3 фоизга ошди.
Таъкидланишича, жорий йил май ойидан бери бирламчи бозорда ҳам (1 квадрат метр учун майдаги 943,6 доллардан июлда 919,9 долларга), иккиламчи бозорда ҳам (891,1 доллардан 882,6 долларга) нархлар тушиб келмоқда.
Миробод, Яккасарой, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларида уйлар нархлари Тошкент шаҳри бўйича ўртача нархидан (янги уйлар - 1 квадрат метри 957,2 доллардан, эски уйлар - 888,3 доллардан) юқори. Энг паст нархлар эса Бектемир ва Сергели туманларида кузатилди.
Таҳлил натижаларига кўра, жорий йил 6 ойи давомида давлат дастурлари доирасида аҳолига ажратилган ипотека кредитлари уй-жой бозорида фаоллик сақланиб қолишига катта хизмат қилган.
Мамлакатда 2022 йил январь-июль ойларида 41,44 минг кишига 7,6 трлн сўм миқдорида ипотека кредитлари берилган, шундан 5,5 трлн сўм Молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан, 1,78 трлн сўм тижорат банклари ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган.
Таъкидланишича, Тошкент шаҳри кўчмас мулк бозорида уй-жойга бўлган талаб деярли ўзгаришсиз қолган бир пайтда нархлар ошиши қурилиш компаниялари ва мулк эгалари инфляция ва сўм алмашув курси бўйича кутилмалари билан изоҳланиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин