17:20 / 10.08.2022
1 014

Иқтисодиёт университети ходими 3000 доллар билан ушланди

Иқтисодиёт университети ходими 3000 доллар билан ушланди
Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Департамент органлари томонидан ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, Тошкент давлат иқтисодиёт университети кабинет мудири вазифасида ишловчи С.М. фуқаро Ш.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали университет 2-мутахассислигига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.А. фуқаро Д.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Андижон давлат университети сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департамент Янгиариқ туман бўлими томонидан ДХХ Хоразм вилоят бошқармаси билан ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро С.И. бошқа бир фуқаро З.ни танишлари орқали Урганч давлат университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодекси 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Иқтисодиёт университети ходими 3000 доллар билан ушланди