Фото: Президент матбуот хизмати
Тошкент шаҳрида янги бунёд этилган Архитектура қурилиш институтига ташриф чоғида давлат раҳбари ОАВ вакиллари билан ҳам суҳбатлашди. Kun.uz хабарига кўра, унда президент шахмат олимпиадаси ғолибларини муносиб тақдирлаш бўйича ҳам сўзлади.
“Биласизларми, шахмат бўйича ғолибликни қўлга киритганимиз халқимизда қандай ғурур-ифтихор туйғуларини уйғотди?! Мен шундай фарзандларим билан фахрланаман. Албатта, бу ютуқлар ўз-ўзидан келаётгани йўқ. Охирги уч йилда шахматга оид учта қарор қабул қилдик. Чунки биз бу қарорларни қабул қилишда 20 йилга кечиккандик.
Ҳозирги бу ғалабамиз энди бизга масъулият ҳам юклайди. Чунки 2026 йилда Ўзбекистон мезбонлик қиладиган олимпиадага бутун дунё бошқача тайёргарлик қилиб келади. Энди “Улар ўзбеклар!” дейишади. Лекин ўйлайманки, унгача ҳозирги жамоамиз ёнида яна уста шахматчиларимиз етишиб чиқади ва муносиб ўринларни эгаллашади.
Мен шахматчиларни муносиб тақдирлаш бўйича фармон имзоладим. Чунки бу ғолибларимизга янги мотивация бўлади. Қолаверса, бошқа ёшларимиз ҳам ақлга интилади, ота-оналар фарзандларини бу спорт турига беришни бошлайди” – деди президент. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин