
Мажбурий ижро бюросининг Фарғона тумани бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 12.05.2017 йилги ижро ҳужжатига асосан қарздор А.Р.дан ундирувчи М.Р. фойдасига икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ойлик даромадидан 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича Бюро томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган ва қарздорга унинг қонунда кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган.
01.08.2022 йил куни қарздор К.Н. ундирувчи М.Р. ўзаро келишган ҳолда 50.000.000 сўм миқдордаги алимент пулларини ундирувчига тўлаб берди.
Алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳаракатлари Бюронинг Фарғона туман бўлими томонидан изчил давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар