Жуда кўп миқдордаги пулларни ўзлаштирган МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 1991 йилда туғилган Э.Э. ва 1988 йилда туғилган З.Г. 2022 йилнинг 10 январь куни «Rayyona Qutlug‘» номли масъулияти чекланган жамиятни ташкил қилиб, 1 август кунига қадар фаолият олиб борган.
Шу даврда фуқароларга автомашина ҳамда уй-жойларни бошланғич тўловни 10 фоиздан 50 фоизгача миқдорда тўлаб, қолган пулларни 40 иш кунидан 3 йилгача бўлган муддатда бўлиб тўлаш имконини берувчи шартлар асосида олиб бериши мумкинлигини билдиришган.
Мижозларни ишонтириш мақсадида улар билан шартнома тузишган. Бироқ МЧЖ мансабдор шахслари фуқаролар томонидан бошланғич тўлов сифатида тўланган пулларни, яъни дастлабки олинган маълумотга кўра 2.000.000.000 (икки миллиард) сўмдан ортиқ миқдордаги пулларни ноқонуний равишда ўзлаштиришган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси («Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш») аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Ҳурматли фуқаролар! Агар сиз «Rayyona Qutlug‘» МЧЖ фаолиятидан жабр кўрган бўлсангиз Миробод тумани ИИО ФМБга ёки 102 рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз», дейилади ИИББ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Rayyona Qutlug‘» фирмаси юзлаб одамлардан турли миқдордаги пулларни йиғиб, жорий йилнинг 4 август куни фирма раҳбарларидан бири ҳисоб рақамда йиғилган пулларни ечиб, чет элга қочиб кетгани хабар қилинганди. «Xabar.uz» мухбирлари фирма офисига бориб, ҳолатни ўрганиш мақсадида видеорепортаж тайёрлаганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин