16:00 / 12.08.2022
3 568

Жиззахда 37 ёшли эркак 18 ёшли қиз унга турмушга чиқишни рад этгани учун ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди

Жиззахда 37 ёшли эркак 18 ёшли қиз унга турмушга чиқишни рад этгани учун ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди
Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати
Жиззах шаҳридаги «Истиқлол» болалар боғида ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган эркак қутқариб қолинди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 9 август куни соат тахминан 8:10 ларда ушбу боғ ҳудудида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари металл тўсиққа арқон боғлаб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган эркакни кўриб қолган ва уни бу йўлдан қайтарган.

Дастлабки суриштирув ишлари натижасида номаълум фуқаро 37 ёшли Қ.Б. экани аниқланган. Эркак у севиб қолган 18 ёшли қиз унга турмушга чиқишни рад этгани учун ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганини айтган.

Хабарда айтилишича, ҳозирда мутахассис психологлар томонидан фуқаро Қ.Б билан психологик ишлар олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда 37 ёшли эркак 18 ёшли қиз унга турмушга чиқишни рад этгани учун ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди