Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати
Ўзбекистон ЙҲХХ бошлиғи номига сохта «визитка» ясаган шахсга жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ЙҲХБ бошлиғи полковник Рафиқжон Жалилов номига ясалган «визитка» суратлари ҳам тарқалди.
Тармоқда тарқалган хабарларда ушбу «визитка»ни олиб юрган Cobalt ҳайдовчиси қоидабузарлик учун жарималардан қутулиб қолаётгани, ЙПХ ходимларига ҳурматсизлик қилиб, раҳбари имзоси билан қўрқитаётгани айтилган. Пойтахт ИИББ бунга муносабат билдирди.
Унда айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг топшириғига асосан текширув ўтказилди. Ташриф қоғозидаги имзо ким томонидан бажарилганлигини аниқлаш мақсадида судга оид хацҳунослик экспертизаси тайинланди. ИИВ Эксперт-криминалистик бош марказининг мутахассислари томонидан ўтказилган экспертизанинг 12 августдаги хулосасига кўра, ташриф қоғозидаги имзо ИИББ ЙҲХБ бошлиғи томонидан эмас, балки бошқа шахс томонидан бажарилгани аниқланди.
Фото: Telegram / «Компроматузб»
Ҳозирда ушбу имзони бажарган шахсни аниқлаш борасида терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Шунингдек, билдирилишича, ижтимоий тармоқда сурати тарқалган «визитка»ни олиб юрган Cobalt ҳайдовчиси З.С. сўнгги бир йил ичида йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун икки маротаба маъмурий жавобгарликка тортилган.
Ҳозирда ушбу имзони бажарган шахсни аниқлаш борасида терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
«Ташриф қоғози ҳеч қандай ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас ҳамда расмий ҳужжат бўлмаганлиги сабабли ушбу ташриф қоғози ҳеч кимга муайян ҳуқуқ ҳамда имтиёз бермайди.
Бош бошқарма бошлиғи томонидан барча ЙҲХБ шахсий таркибига йўлларда ташриф қоғозларини кўрсатиш ҳолатларига кескин чора кўриш ва бу ҳақида дарҳол Шахсий хавфсизлик бошқармасига ахборот бериш лозимлиги ҳақида кўрсатма берилган», — дейилади пойтахт ИИББ муносабатида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин