
Ижтимоий тармоқларда тест имтиҳонлари жараёнида физика ва математика фанларидан тест саволлари акс этган 6410554 рақамли тест топшириқлари китоби сурати тарқалди.
ДТМ берган маълумотга кўра, мазкур ҳолат жорий йил 12 август куни Қашқадарё вилоятида ўтказилган тест синовларига тааллуқли бўлиб, мазкур абитуриент тест синови вақтида телефондан фойдалангани видеокузатув орқали аниқланган.
Хабарда айтилишича, ушбу абитуриент айни пайтда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 52-бандига мувофиқ тест синовидан четлаштирилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар