13:30 / 16.08.2022
1 009

Ишга киритиб қўйиш ва хорижга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Ишга киритиб қўйиш ва хорижга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Андижоннинг Жалақудуқ ва Фарғонанинг Тошлоқ туманларида ишга киритиб қўйиш ва хорижга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда.

Департаментнинг Жалақудуқ туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг собиқ ўринбосари Х.Б. фуқаро Ш.ни танишлари ёрдамида ушбу бирлашмага қарашли поликлиникага ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 1 500 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Тошлоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.И. фуқаро Р.ни танишлари ёрдамида Жанубий Кореяга ишга жўнатиш эвазига олган 5 400 доллардан 1 000 долларини қайтарган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият