Талабаларга хориждан ўқишини кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш ва тўловни амалга оширишлари учун қўшимча муддат берилди. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, бундай қулайлик кўп сонли талабалар ва уларнинг ота-оналари мурожаатларини инобатга олинган ҳолда яратилди.
Талабалар my.dtm.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтган, бироқ камчиликлар сабабли рад этилган аризаларини қайта таҳрирлаши ва белгиланган тўловни амалга оширишлари мумкин.
“Аризаси рад этилган талабалар ҳужжатларни 16 август 18:00 га қадар таҳрирлаб, тўловини амалга оширган ҳолда қайтадан юборишлари керак”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 15 июлдан хориждан ўқишни кўчириш учун талабалардан аризаларни онлайн қабул қилиш жараёнлари бошланган.
Талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришлари мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди