
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
2022 йил 14 август куни соат 22:00 ларда, Учтепа туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари томонидан Лутфий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, 1986 йилда туғилган Д.Р. бошқарувида бўлган "Lacetti" русумли автомобил тўхтатилди.
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, автомобил холислар ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, олд ўнг томон ўриндиқ остки қисмидан пневматик тўппонча, шунингдек, унинг ўқлари топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Қайд этилишича, ҳайдовчи Д.Р. ҳамда аниқланган пневматик тўппонча ва ўқлари Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар