
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро ўзига бензин сепиб ёқиб юборганлиги акс этган видеоёзув тарқалди.
Видеоёзувда бир гуруҳ фуқаролар Қарши шаҳрида жойлашган, терини қайта ишловчи Qarshi Leather қўшма корхонаси дарвозаси олдида йиғилиб, корхонадан чиқаётган бадбўй ҳид аҳоли хонадонларигача етиб бораётганини айтиб, мутасаддилардан мазкур муаммога эътибор қаратишларини сўрашган.
Видеонинг давомида, мурожаатчи йигит таксичилик қилиб ишлаб топаётган пули корхонадан тарқалаётган бадбўй ҳид туфайли соғлигини йўқотаётган болаларига сарфланаётганини айтади. Сўнг корхонанинг Акбар исмли раҳбари унинг мурожаатига жавобан йигитни йўқ қилиб юборишини айтиб, таҳдид қилганини билдириб, чўнтагида бўлган бензинни устидан қуйиб, ёқиб юборади.
Бошқа мурожаатчилар дарҳол оловни ўчиришади. Аммо унгача йигит танасининг бир қисми куйиб, териси ажралиб кетади.
Бош прокуратура матбуот котибининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Фуқаронинг ўзини ёқиб юбориши сабаблари аниқланмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар