1 163
Банкоматларга жойлаштириш учун ажратилган пулларни ўзлаштирган собиқ банк ходимлари аниқланди
Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Банкоматларга жойлаштириш учун ажратилган нақд пулларни ўзлаштирган собиқ банк ходимлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Булоқбоши тумани бўлими томонидан АТ “Халқ банки” Андижон вилоят филиали мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, АТ “Халқ банки” Булоқбоши филиали кассири ҳамда бухгалтер назоратчиси вазифаларида ишлаган И.М. ва Ш.Ш. жорий йил 16-25 июль кунлари ўзларига бириктирилган учта банкоматга нақд пулларни жойлаштириш вақтида жами 111 млн сўмни ўзлаштириб олгани аниқланган.
Текширув давомида етказилган зарар тўлиқ қопланиши таъминланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодекси 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди